locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Райс ЖЧ-2026 плей-оффида майдонга қайтиши мумкин

Конго Дрга қарши ўйин 1 июль санасига белгиланган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Райс ЖЧ-2026 плей-оффида майдонга қайтиши мумкин
ФОТО: Getty images

Деклан Райс 2026 йилги жаҳон чемпионати 1/16 финалида Конго ДРга қарши баҳсда Англиянинг асосий таркибига қайтиши мумкин. Бу ҳақда BBC хабар бермоқда.

Манбага кўра, Англия терма жамоаси бош мураббийи Томас Тухель ярим ҳимоячининг учрашувни илк дақиқалардан бошлашига ишонч билдирмоқда. Райс аллақачон жамоа билан умумий машғулотларга қайтган ва яқин кунларда тўлиқ соғайиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, «Арсенал» футболчиси ЖЧ-2026 гуруҳ босқичининг сўнгги турида Panamaга қарши (2:0) учрашувни болдир мушагидаги жароҳат туфайли ўтказиб юборган эди. У мазкур жароҳатни турнирнинг иккинчи турида Ghanaга қарши (0:0) баҳсда олган.

Англия гуруҳ босқичини 7 очко билан L гуруҳида биринчи ўринда якунлади. Жамоа 1 июль куни ЖЧ-2026 1/16 финалида ДР Конго билан куч синашади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг