locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Раҳимжон Давронов: «Кутганимиздан ҳам аъло даражада бўлди»

Давронов клуб матбуот хизматини ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Раҳимжон Давронов: «Кутганимиздан ҳам аъло даражада бўлди»
Фото: Андижон ПФК

Кеча севимли жамоамизнинг янги мавсум олдидан ўтказилган тақдимот маросими жуда кўтаринки руҳда ташкил қилинди.

Жамоамизнинг янги футболчиси, дарвозабон Раҳимжон Давронов клуб матбуот хизматига кечаги таништирув маросимидан олган таассуротлари билан ўртоқлашди.

"Таассуротлар зўр. Кутганимиздан ҳам аъло даражада бўлди. Тўғриси, мухлислар "ёндиришди". Хайрулла Ҳамидовни келгани ҳам ўзгача бўлди.

Кўриниб турибди, Андижонда ҳамма футболни севади. Худо хоҳласа, чемпионатда ҳам шу мухлислар ва "Андижон" учун ўйнаймиз. Айтишади-ку, Андижон учун берамиз жон!".

Эслатиб ўтамиз, "Андижон" жамоамиз илк турни 27 февраль куни "Бобур арена"да Жиззахнинг "Сўғдиёна" клубига қарши ўтказади. Учрашув 18:45 да бошланади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг