Рафинья: «Жисмоний формамни 100 фоиз тўлиқ тиклаш устида ишлаяпман»
Бразилия терма жамоаси вингери Рафинья бразилияликлар Миср устидан ғалаба қозонган (2:1) ўртоқлик ўйинидан сўнг ўз формаси ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди. Бу ўйин жамоанинг 2026 йилги жаҳон чемпионатига тайёргарлик босқичларидан бири бўлди.
«Ҳар доим терма жамоага келиш ва жисмоний ёки тактик жиҳатдан бор кучимни бериш учун ўзимни энг яхши тарзда тайёрлашга ҳаракат қиламан. Мен жароҳат олдим, шу сабабли бир ойдан сал кўпроқ вақт давомида майдонга тушмадим.
Мен ҳали ҳам жисмоний формамни 100% тўлиқ тиклаш устида ишлаяпман. Ўйлайманки, бугун майдонда ўтказган дақиқаларим мен учун муҳим эди: улар менга кўпроқ ўйин вақтини берди ва ўйин ҳиссини қайтаришга катта ёрдам берди», — дея Рафиньянинг сўзларини келтиради ESPN Brasil.
2026 йилги жаҳон чемпионатида Бразилия терма жамоаси C гуруҳида Марокаш, Гаити ва Шотландия билан ўйнайди.