locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Рафаэл Вияшима Аягва «Машъал» футболчиси

У фаолияти давомида Нигерия миллий терма жамоаси сафида дебют қилган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Рафаэл Вияшима Аягва «Машъал» футболчиси
Фото: Машъал ПФК

Муборакнинг «Машъал» ФК жамоаси янги мавсум олдидан таркибни кучайтириш ишларини давом эттирмоқда. Клуб раҳбарияти нигериялик ярим ҳимоячи Рафаэл Вияшима Аягва билан шартнома имзоланганини расман эълон қилди.

27 ёшли футболчи майдон марказида барқарор ўйини, тўп билан муомала маданияти ва жисмоний тайёргарлиги билан ажралиб туради. У фаолияти давомида Нигерия миллий терма жамоаси сафида дебют қилган.

Аягва клуб даражасида ҳам халқаро тажриба орттирган. Хусусан, у Норвегиянинг «Лиллестрём» СК, АҚШнинг «ФК Тулса» жамоалари ҳамда Миср ва Ливия чемпионатларида иштирок этувчи бир қатор клублар шарафини ҳимоя қилган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг