ПСЖ юлдузининг уйига ўғри тушди
ФОТО: Getty Images
Франсиянинг ПСЖ клуби ҳужумчиси Хвича Кварацхелиянинг Канн шаҳрида жойлашган уйи тонгда ўғирлангани маълум бўлди. Бу ҳақда Geo Team нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, қимматбаҳо заргарлик буюмлари, сумкалар ва соатлар ўғирланган. Воқеа футболчи оиласи билан уйдан узоқда дам олаётган пайтда содир бўлган.
Эслатиб ўтамиз, Кварацхелия ПСЖ билан Чемпионлар Лигасида ғалаба қозонди. У якунланган мавсумда парижликлар сафида 25 та ўйин ўтказиб, 7 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.
Насрулло Каримов
Журналист