«ПСЖ» собиқ дарвозабони Францияга қайтади
Фото: Getty Images
“Айнтрахт” дарвозабони Кевин Трапп фаолиятини Франция чемпионатида давом эттиради. Бу ҳақда L’Équipe хабар берди.
Манбага кўра, “Париж” клуби кипер билан шартнома шартлари бўйича келишиб олган. Энди клублар яқин орада ўзаро бир тўхтамга келиши кутилмоқда.
Трапп янги клуби билан уч йиллик битим имзолайди. Ўтган мавсум у “эчкилар” сафида 36та ўйинда 46та гол ўтказиб юборганди. 10та баҳсда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаган.
Фаолияти давомида “ПСЖ” клубида тўп тепган. “Париж” клуби эса янги мавсумни Франция олий дивизионида бошлади.
Баҳром Бобонов
Редактор