«ПСЖ» Шевале трансферини эълон қилди
Фото: Getty Images
“ПСЖ” ва “Лилл” Люка Шеваленинг трансферини якунлади.
Париж клуби франциялик 23 ёшли дарвозабон трансферини эълон қилди.
Шевале клуб билан 2030 йилнинг ёз ойига қадар шартнома имзолади.
Парижликлар футболчи учун «итлар»га 40 миллион евро ўтказиб беради. Шунингдек келишувда қўшимча бонуслар ҳам назарда тутилган.
Дарвозабон ўтган мавсумда Лига 1да 34 ўйин ўтказиб, уларнинг 11 тасида тўп ўтказмаган. Люка Франция миллий жамоаси аъзоси саналади.
Баҳром Бобонов
Редактор