locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«ПСЖ» дарвозабони Португалия чемпионатига йўл олиши мумкин

Ўтган мавсумда Марин "ПСЖ" сафида учта ўйин ўтказиб, уларда иккита гол ўтказиб юборди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«ПСЖ» дарвозабони Португалия чемпионатига йўл олиши мумкин
ФОТО: Getty images

"ПСЖ" клубининг 19 ёшли дарвозабони Ренато Марин ёзги трансфер ойнасида Португалиянинг "Насьонал" клубига ижара асосида ўтиши мумкин, дея хабар бермоқда Le Parisien.

Дарвозабоннинг Португалия клубига ижараси сотиб олиш ҳуқуқисиз кўриб чиқилмоқда ва футболчининг кейинги мавсумда янада ривожланиши учун ўйин амалиёти олишига қаратилган. Клублар музокара олиб бормоқда ва ижара варианти энг эҳтимолий ҳисобланади.

Ўтган мавсумда Марин "ПСЖ" сафида учта ўйин ўтказиб, уларда иккита гол ўтказиб юборди. Мавсум якунларига кўра, россиялик дарвозабон Матвей Сафонов Париж клуби сафида барча турнирларда 27 та ўйин ўтказиб, уларда 28 та гол ўтказиб юборди ва 12 марта "қуруқ" ўйин ўтказди.

"ПСЖ" 2025/2026 мавсумида Франция чемпиони, шунингдек, Чемпионлар Лигаси ғолибига айланди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг