locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

ПСЖ Чемпионлар Лигаси ғолиблиги учун қанча даромад қилгани маълум бўлди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ПСЖ Чемпионлар Лигаси ғолиблиги учун қанча даромад қилгани маълум бўлди
ФОТО: Getty Images

Европа футбол ассоциациялари иттифоқи (УЕФА) Чемпионлар Лигасининг якунланган мавсуми бўйича ПСЖга 148,4 миллион евро тўлайди. Бу ҳақда Football Meets Data нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, ПСЖ Чемпионлар Лигаси финалида “Интер”га қарши ўйиндаги ғалабаси учун (5:0) 6,5 миллион евро олади. Париж клуби “Тоттенхэм” билан бўлиб ўтадиган УЕФА Суперкубогига қатнашгани учун яна 4 миллион евро ишлаб топади.

Маълумот учун, мусобақа финалчиси “Интер” мавсум якунида УЕФАдан 136,6 миллион евро олади. “Арсенал” эса 117 миллион евро даромад қилди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг