locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

ПСВ муддатидан олдин Нидерландия чемпионига айланди

ПСВ ўз тарихида 27-бор Нидерландия чемпионига айланди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ПСВ — Нидерландия чемпиони
ФОТО: Getty images

ПСВ Эредивизида муддатидан аввал чемпионликни қўлга киритди.

Петер Бос шогирдлари кеча «Утрехт» устидан қозонилган ғалаба (4:3) туфайли 29 турдан сўнг 71 очко билан турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.

Бу турда 2-ўринда бораётган «Фейеноорд» эса бугун «Волендам» билан дуранг ўйнади (0:0) ва 29 ўйиндан сўнг 54 очко жамғарди. Энди улар ПСВдан ўзиб кета олишмайди.

Шу тариқа, Эйндховен клуби мавсум якунига 5 тур қолганида математик жиҳатдан чемпионликни нақд қилди. ПСВ ўз тарихида 27-бор Нидерландия чемпионига айланди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг