locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Про-лига. ФарДУ ўз майдонида \"Олимпик\"дан устун келди

Биргина гол ўйин тақдирини ҳал қилди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Про-лига. ФарДУ ўз майдонида "Олимпик"дан устун келди
Фото: Про-лига

Про-лига 10-тур доирасида ФарДУ ўз майдонида “Олимпик” билан куч синашди.

Ўйин 1:0 ҳисобида фарғоналикларнинг ғалабаси билан якунланди. Ягона гол 5-дақиқада Жаҳонгир Шерматов томонидан киритилди.

Мазкур ғалабадан сўнг ФарДУ очколари сонини 9тага етказди. “Олимпик” ҳисобида 6 очко мавжуд.

Турнинг қолган ўйинлари 23 ва 24 июнь кунлари бўлиб ўтади. Пешқадам “Локомотив” меҳмонда “Арал” билан куч синашади. “Жайхун” эса “Олимпик Мобиуз”га қарши майдонга тушади.

Про-лига. 10-тур

ФарДУ 1:0 “Олимпик”

Гол: Жаҳонгир Шерматов 5.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг