Пролига 3–4-тур учрашувлари таҳлили ўтказилди
Айрим вазиятлар бўйича тавсиялар берилиб, келгуси ўйинларда ягона ёндашувни таъминлашга алоҳида эътибор қаратилди.
Фото: UzFHM
Бугун Zoom платформаси орқали Пролига 3–4-тур учрашувларига бағишланган таҳлил йиғилиши бўлиб ўтди. Унда мусобақада фаолият олиб бораётган ҳакамлар иштирок этди.
Мазкур тур ўйинлари бўйича таҳлиллар Валентин Коваленко, Жаҳонгир Саидов, Тимур Галеев ҳамда Бахтиёр Тагаев томонидан олиб борилди.
Йиғилиш давомида учрашувларда кузатилган баҳсли вазиятлар атрофлича кўриб чиқилди. Ҳар бир эпизод юзасидан ҳакамлар қарорлари таҳлил қилиниб, тўғри ёндашув ва қарор қабул қилиш борасида амалий тушунтиришлар берилди.
Шунингдек, айрим вазиятлар бўйича тавсиялар берилиб, келгуси ўйинларда ягона ёндашувни таъминлашга алоҳида эътибор қаратилди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист