locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Про лига. \"Локомотив\" мавсумдаги дастлабки мағлубиятини қабул қилиб олди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Про лига. "Локомотив" мавсумдаги дастлабки мағлубиятини қабул қилиб олди
Фото: Lokomotiv PFK

Про лига 4-тур учрашувлари якунланланди. Турнинг сўнгги ўйинида “Локомотив” ўз майдонида “Олимпик-Мобиуз”га ютқазиб қўйди.

Учрашувдаги ягона гол 64-дақиқада Мейирбек Режабалиев томонидан киритилди. У пенальтидан унумли фойдаланди. Бундан икки дақиқа олдин эса Акаки Шулая пенальтидан фойдалана олмаган, кейинчалик Даврон Ҳошимов майдондан четлатилганди.

“Локомотив” бу натижадан сўнг 9 очко билан 2-ўринда бормоқда. “Олимпик-Мобиуз” эса 7 очко билан 3-ўринга чиқиб олди.

Про лига. 4-тур.
Локомотив 0:1 Олимпик МобиУз
Гол: Мейрбек Режабалиев (64, пен).

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг