Про-лига. «Локомотив» дербида «Олимпик»ни мағлуб этди
Фото: Локомотив ПФК
Про-лига 11-турида “Локомотив” клуби “Олимпик” меҳмони бўлди.
Ўйин 2:0 ҳисобида “темирйўлчилар”нинг ғалабаси билан якун топди.
Шодиёр Шодибоев ва Анзур Исмоилов “Локомотив” сафидаги голларга муаллифлик қилди.
Натижада Мирко Йеличич шогирдлари очколари сонини 23тага етказиб, 2-ўринга қайтди. “Олимпик” 6 очко билан 6-ўринда бормоқда.
Про-лига. 11-тур
“Олимпик” 0:2 “Локомотив”
Голлар: Шодиёр Шодибоев, 13 (0:1), Анзур Исмоилов, 51 (0:2)


Баҳром Бобонов
Редактор