Про лига. \"Локомотив\" дербида \"Олимпик\"дан устун келди
Фото: Локомотив ФК
Бугун Про лигада 6-тур учрашувлари ўтказилди.
Унда “Локомотив” клуби “Олимпик”ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Анзур Исмоилов ва Акаки Шулая голларга муаллифлик қилишди.
“Темирйўлчилар” ушбу ғалабадан сўнг турнир жадвалида 1-ўринда бормоқда. 15 очко тўплаган.
Про лига. 6-тур
"Локомотив" 2:0 "Олимпик"
Голлар: Анзур Исмоилов (71), Акаки Шулая (75)