locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Про-лига. 1-турнинг 3 та учрашуви профессионал трансляция қилиниши режалаштирилган

Про-лига учрашувларидан айнан қайсиларини намойиш этиб борилиши масаласи турма-тур режалаштирилади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Про-лига. 1-турнинг 3 та учрашуви профессионал трансляция қилиниши режалаштирилган
Фото: UzPFL

2026 йилдан эътиборан Про-лига мусобақасини босқичма-босқич ривожлантириб бориш кўзда тутилган. Бу йўлда Лига дастлабки қадамларини ташлаганлигини қайд этиш жоиз.

Про-лига мусобақасини телевидение орқали трансляция қилиш масаласи муайян телеканал билан келишилмаган. Спорт ижодий бирлашмаси Суперлига ва Ўзбекистон кубогининг айрим учрашувларини намойиш этиш ҳуқуқини қўлга киритган. Шундан келиб чиқиб, Лига ўз ички имкониятларидан келиб чиққан ҳолда Про-лиганинг айрим учрашувларни ўз саҳифалари орқали профессионал тарзда жонли кўрсатишга ҳаракат қилади. Бунда айрим ноқулайликлар ёки узилишлар юзага келиши мумкин.

Дастлабки турдан жой олган етти ўйиндан учтасини профессионал трансляция қилиш режалаштирилган. Жумладан, Қўқон-1912 стадионида бўлиб ўтадиган Яйпан — Металлург, Ғузордаги Шўртан — Олимпик Мобиуз ҳамда Бунёдкор стадиони мезбонлик қиладиган Ғазалкент — БухДУ беллашувлари намойиш этилади.

Маълумки, Лига мусобақаларни ўтказиш билан боғлиқ барча жараёнларни мувофиқлаштиради. Аммо трансляциялар билан боғлиқ масала қўшимча ресурслар талаб этади. Шуни инобатга олган ҳолда Про-лига учрашувларидан айнан қайсиларини намойиш этиб борилиши масаласи турма-тур режалаштирилади.

Про-лига. 1-турнинг 3 та учрашуви профессионал трансляция қилиниши режалаштирилган
Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг