locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Превью. «Сурхон» - «Бухоро»

Ўзаро ўйинларнинг 16 тасида жамоамиз ғалаба қозонган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Превью. «Сурхон» - «Бухоро»
Фото: Бухоро ПФК

“Бухоро” Ўзбекистон Суперлигасининг 5-турини сафарда “Сурхон” клубига қарши майдонга тушади. Миллий чемпионатлар тарихида мазкур жамоалар шу кунга қадар жами 32 бор тўқнаш келишган.

Ўзаро ўйинларнинг 16 тасида жамоамиз ғалаба қозонган. 9 баҳсда эса “тулпорлар”нинг қўли баланд келган. 7 учрашувда томонлар муроса кўчасини танлашган. Тўплар нисбати 51-29 жамоамиз фойдасига.

Ўзаро беллашувларда жамоамиз 55 очкони қўлга киритган. Рақибларимизда эса бу кўрсаткич 34 очкони ташкил этади.

Эслатиб ўтамиз “Сурхон” - “Бухоро” беллашуви 4-апрель 19:15 да “Сурхон” аренда бўлиб ўтади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг