Превью. «Нефтчи» - «Бунёдкор»
Суперлиганинг 7-тур баҳсида Исломбек Исмоилов бошчилигидаги "Нефтчи" жамоаси Тошкентда "Бунёдкор" клубига қарши баҳс юритади. Бу беллашув жуда жиддий ва муросасиз кураш остида ўтиши кутилмоқда.
Статистик маълумот:
Суперлига доирасида "Бунёдкор" ва "Нефтчи" жамоалари шу кунга қадар 32 марта расмий учрашувларда тўқнашган бўлиб, булардан 19та ўйинда "Бунёдкор" ғалаба қозонган, 5та ўйинда жамоалар муроса кўчасини танлашган ва 8та беллашувда "Нефтчи"нинг қўли баланд келган. Умумий тўплар нисбати 47-26 Тошкентликлар фойдасига.
Энг йирик ғалабалар:
31.10.2009.
"Бунёдкор"-"Нефтчи" 5:0
01.06.2024.
"Бунёдкор"-"Нефтчи" 0:3
Жамоаларнинг Тошкентда бўлиб ўтган охирги 5 учрашув натижалари қуйидагича
08.03.2025
"Бунёдкор"-"Нефтчи" 2:2
01.06.2024.
"Бунёдкор"-"Нефтчи" 0:3
28.10.2023.
"Бунёдкор"-"Нефтчи" 2:1 08.09.2022.
"Бунёдкор"-"Нефтчи" 1:2
12.07.2018.
"Бунёдкор"-"Нефтчи" 2:1
Эслатиб ўтамиз, "Бунёдкор"-"Нефтчи" беллашувини Равшан Абдувоҳидов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради. Учрашув "Бунёдкор" стадионида соат 20:15да старт олади.