Превью. «Машъал» - «Қўқон-1912»
"Қўқон-1912" - "Машъал" ўртасидаги учрашув эртага соат 17:15 да "Шўртан" стадионда старт олади.
Фото: Қўқон-1912 ПФК
Эртага "Қўқон-1912" жамоаси Суперлиганинг 27-турида майдонга тушади. Рақибимиз — Муборакнинг "Машъал" жамоаси бўлади.
Жамоалар шу пайтга қадар чемпионат доирасида 23 марта тўқнаш келишган. "Машъал" ўйинларнинг 8 тасида зафар қучган, 9 та баҳсда вакилларимиз қўли баланд келган. 6 та учрашувда дуранг натижа қайд этилган.
Тўплар нисбати – 32-26, "Машъал" фойдасига. Ўзаро ўйинларда "Машъал" 31 очкони қўлга киритган. "Қўқон-1912" очкоси 33 тани ташкил этади.
"Қўқон-1912" - "Машъал" ўртасидаги учрашув эртага соат 17:15 да "Шўртан" стадионда старт олади. Ўринбосарлар ўртасидаги баҳс эса 3-ноябр куни бўлиб ўтади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист