Превью. «Андижон» – «Динамо»
«Андижон» – «Динамо» учрашуви, 28 апрель куни соат 19:00 да бошланади.
Фото: Андижон ПФК
Суперлиганинг 10-тури доирасида «Андижон» «Бобур арена»да Самарқанднинг «Динамо» клубини қабул қилади.
Ўтган йили бўлиб ўтган иккила учрашувда ҳам «Динамо»нинг қўли баланд келган. Андижонда 0:2, Самарқандда 2:1 ҳисоблари қайд этилган.
Ушбу жамоалар шу кунгача чемпионатда жами 46 марта тўқнашишган. Шундан 20 тасида «Динамо», 16 та учрашувда эса «Андижон»нинг қўли баланд келган. Яна 10 та учрашувда дуранг натижаси қайд этилган. Тўплар нисбати 59\69 самарқандликлар фойдасига.
Умид қиламизки, навбатдаги учрашувда жамоамиз мухлисларини хурсанд қилади ва бўлажак ўйинда жамоамизга омад тилаймиз.
Эслатиб ўтамиз, «Андижон» – «Динамо» учрашуви, 28 апрель куни соат 19:00 да бошланади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист