Поль Погба: «Ювентус» мендан очиқчасига юз ўгирди»
Фото: Getty Images
“Монако” яримҳимоячиси Поль Погба “Ювентус”даги хотиралари билан ўртоқлашди.
“Дисквалификацияга учрагач, «Юве» раҳбарларидан лоақал физиотерапевт ёки фитнес-мураббий билан шуғулланиб туришимга рухсат беришларини сўрадим, ахир ҳамон жамоа футболчиси эдим.
Аммо улар ёрдам беришдан ошкора бош тортишди. «Юве» чиндан ҳам, очиқчасига юз ўгирди ва бу кутилмаган оғир зарба бўлди. Тўғриси, менга нисбатан бундай муносабат сабабини тушунолмадим. Ваҳоланки, бунга қадар «Юве»да ҳеч ким билан қандайдир зиддиятга борган эмасдим”, - дейди Погба ТF1 телеканали билан суҳбатда.
Баҳром Бобонов
Редактор