Пикфорд «Эвертон» билан шартномасини 4 йилга узайтиради
Пикфорд 2017 йилдан бери “Эвертон”да тўп суриб келмоқда.
ФОТО: Getty images
Англия терма жамоаси дарвозабони Жордан Пикфорд “Эвертон” билан янги тўрт йиллик шартнома имзолашга яқин турибди. Бу ҳақда Sky Sports хабар берди.
Манбага кўра, янги келишув шанба кунги “Манчестер Сити”га қарши ўйинга қадар имзоланади.
Ҳозирда дарвозабоннинг мерсисайдликлар билан амалдаги шартномаси 2027 йилгача амал қилади. Янги келишув шанба куни 4 йилга амал қилиши кутилмоқда.
Маълумот учун, Пикфорд 2017 йилдан бери “Эвертон”да тўп суриб келмоқда. Унгача “Сандерленд” клубида ўйнаган.
Розикжон Султонмуродов
Журналист