locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

ПФЛ. Лига тартиб-интизом қўмитасининг илк йиғилиши бўлиб ўтмоқда

Лига қошида Тартиб-интизом қўмитаси тузилаётгани ва унинг фаолиятини тартибга солувчи Кодекс ишлаб чиқилгани маълум қилинганди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Лига Тартиб-интизом қўмитасининг илк йиғилиши бўлиб ўтмоқда
photo: PFL

Аввалроқ Лига қошида Тартиб-интизом қўмитаси тузилаётгани ва унинг фаолиятини тартибга солувчи Кодекс ишлаб чиқилгани маълум қилинганди.

Лига Тартиб-интизом кодекси 4-моддаси 1-бандидан келиб чиқиб, Қўмита беш нафар аъзодан ташкил топган бўлиб, улар футболнинг турли йўналишларида фаолият олиб боради. Жумладан, мураббий сифатида Фурқат Эсонбоев таклиф этилган ва у бир вақтнинг ўзида Қўмита раиси ҳисобланади. Собиқ футболчи сифатида Бахтиёр Ашурматов, собиқ ҳакам сифатида Бобур Ҳайдаров, футбол шархловчиси сифатида Отабек Жўраев, Лиганинг спорт йўналиши бўйича Сардор Қудратуллаев қўмита бешлигини тўлдиради. Лига Комиссари Диёр Хотамқулов Қўмитада котиб сифатида фаолият олиб боради. Лига Ижроия қўмитаси аъзоси Ойбек Иброҳимхонов юрисконсульт сифатида тартиб-интизом йўналиши бўйича Ассоциация ва Лига қошидаги уч инстанция фаолиятини мувофиқлаштиради.

Келишувга кўра, Қўмита Суперлига ва Ўзбекистон кубоги доирасидаги тур ўйинлар якунига етганидан кейин йиғилади ва мавжуд ҳолатларни кўриб чиқади. Жумладан, Суперлига 1-тури доирасида бугун иккита иш кўриб чиқилмоқда. Йиғилиш баённомаси имзолангандан сўнг, бу ҳақда алоҳида хабар берилади.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг