Perudagi жаҳон чемпионатида 11 нафар спортчимиз иштирок этади!
Жорий йилнинг 30 апрел – 5 май кунлари Перу пойтахти Лима шаҳрида ўсмирлар ва ёшлар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтади.
Мазкур дунё биринчилигида сайёрамизнинг 70 га яқин мамлакатида жами 538 нафар спортчи иштирок этиши режалаштирилган. Шулардан 270 нафар аёл, 268 нафар эркак спортчилар ҳисобланади.
Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ушбу жаҳон чемпионатида 11 нафар спортчи билан иштирок этади. Жумладан:
Аёллар
Маржона Абдумуталова (-59 кг) – 3 май 02:00
Дилнура Холдорова (-71 кг) – 3 май 21:00
Моҳинур Эсонбоева (+81 кг) – 5 май 04:30
Эркаклар
Диёрбек Рўзметов (-67 кг) – 2 май 04:30
Ҳикматилло Ҳайдаров (81 кг) - 3 май 04:30
Мунисбек Давлетов (-89 кг) – 3 май 21:00
Диёрбек Эрматов (-96 кг) – 3 май 23:30
Бекзод Ғофуржонов (-89 кг) – 4 май 02:00
Алишер Усмонов (-102 кг) – 5 май 02:00
Қудратбек Салимжонов (-109 кг) – 5 май 19:30
Омадилло Олимов (+109 кг) – 5 май 22:00
Бўлажак мусобақада вакилларимизга омад тилаймиз!