locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча
locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча
Меҳмон
Меҳмон Изоҳ қолдириш учун киринг ёки рўйхатдан ўтинг
Меню

Педру Морейра: "Бу ғалаба кайфиятимизни кўтарди"

Футбол 02 апр 2025 да 15:39
Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Педру Морейра: "Бу ғалаба кайфиятимизни кўтарди"
PHOTO: Telegram

"Машъал" билан учрашувдан сўнг Педру Морейра ўз фикрларини айтиб ўтди.

"Ўйинга рақибга мослашган ҳолда тайёрландик. Йигитлар жуда яхши ўйнашди. Бу ғалаба бизга кейинги беллашувлар олдидан кайфиятимизни кўтаради. Тўпни тез олиб қўйдик, тез ҳужумлар уюштирдик. Аввалги баҳсларда қарши ҳужумларда тўп ўтказиб юбордик. Кичик вазиятларда хатога йўл қўйгандик. Футболчиларни ютуқ билан табриклайман. Биз имкон қадар юқори суръатда ўйнашга интиламиз. Бугун тоза ўйин вақти кўпроқ бўлди деб ўйлайман. Биз кўпроқ бўш ҳудудларни топишга уринамиз. Рақибнинг ҳаракатларига ҳам кўп нарса боғлиқ.",-дейди португалиялик мутахассис

Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг