locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Педро Порро «Барселона»га ўтишга қарор қилди

Transfermarkt футболчининг бозор қийматини 45 миллион евро деб баҳоламоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Педро Порро «Барселона»га ўтишга қарор қилди
Фото: Getty Images

Испаниялик «Тоттенхэм» ўнг қанот ҳимоячиси Педро Порро келаси ёзда клубини ўзгартиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Хуан Хесус хабар берди.

Футболчи Испанияга қайтишни истамоқда. Порро учун устувор вариант «Барселона» ҳисобланади. Ҳимоячининг «Тоттенхэм» билан амалдаги шартномаси 2031 йил ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt футболчининг бозор қийматини 45 миллион евро деб баҳоламоқда.

Педро Порро «Тоттенхэм» сафида жами 156 та учрашувда майдонга тушган. Ушбу баҳсларда ҳимоячи 13 та гол урган ва 26 та голли узатмани амалга оширган.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг