Парагвай ЖЧдаги ғалаба муносабати билан дам олиш кунини эълон қилди
2026 йил 30 июнь санасини миллий дам олиш куни деб эълон қилди.
ФОТО: Getty images
Парагвай Президенти Сантьяго Пенья мамлакат миллий терма жамоасининг Жаҳон чемпионати 1/8 финалига чиққанини нишонлаш мақсадида 2026 йил 30 июнь санасини миллий дам олиш куни деб эълон қилди.
Бу ҳақда Президент ўзининг ижтимоий тармоғида футболчилар ва мураббийлар штабига табрик йўллаб мактуб йўллади.
Маълумот учун, Парагвай энди чорак финал йўлланмаси учун Франция – Швеция учрашуви ғолибига қарши майдонга тушади. Ушбу баҳс жорий йилнинг 5 июнь куни бўлиб ўтади.