locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Паоло Мальдини Италия футбол федерацияси президентига айланиши мумкин — манба

Аввалроқ Габриеле Гравина ўз хоҳишига кўра ушбу лавозимдан истеъфога чиққанди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Италия футбол афсонаси Паоло Мальдини Италия футбол федерацияси (FIGC) президенти лавозимини эгаллаши кутилмоқда. Бу ҳақда La Stampa нашри хабар тарқатди.

Федерациянинг аввалги раҳбари Габриеле Гравина ўз хоҳишига кўра истеъфога чиққанидан сўнг, ушбу масъулиятли лавозим бўш қолган эди. FIGCнинг янги раҳбарини сайлаш жараёни жорий йилнинг 22 июнига белгиланган. Амалдаги низомга кўра, номзодлар сайловга 40 кун қолганда расман рўйхатдан ўтишлари шарт.

Паоло Мальдини аввал ҳам миллий терма жамоа тизимида муваффақиятли фаолият юритган. Хусусан, 2018–2019 йилларда терма жамоани ривожлантириш бўйича директор, сўнгра техник директор лавозимларида ишлаган ва 2023 йилнинг июн ойида ушбу вазифасини тарк этган эди.

Мальдини футболчи сифатида «Милан» таркибида 647 та ўйин ўтказиб, А Серия рекордини ўрнатган. У ўз фаолияти давомида 7 карра Италия чемпиони, 5 карра Европа Чемпионлар Лигаси ва УЕФА Суперкубоги ғолиби бўлган. Миллий терма жамоа сафида эса Жаҳон ва Европа чемпионатларининг кумуш ҳамда бронза медалларини қўлга киритган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг