“Панджшер” “Бунёдкор”дан Жаҳонгир Фазиловни қўлга киритди
Тожикистон чемпионатининг аутсайдери “Панджшер” ўзбек клуби “Бунёдкор” марказий ҳимоячиси Жаҳонгир Фазилов билан шартнома имзолади. Лига чемпионлари ОФКда иштирок этган тажрибага эга футболчи жамоани кучайтиради.
Фазилов дебютини Кубок баҳсларида, чемпионат лидери “Вахш”га қарши ўйинда ўтказди. Беллашув 0:1 ҳисобида рақиб фойдасига якунланди.
“Мавсум охиригача ‘Панджшер’да ўйнайман. Асосий мақсад — жамоани Тожикистон Олий Лигасида қолдириш. Бу осон эмас, аммо мен ҳеч қачон енгил мақсад қўймайман. Худо ёрдами билан мақсадга етишишга ҳаракат қиламан. 2 август куни ‘Вахш’га қарши баҳсда тенг ўйнадик, фақат омад етмади,” — деди Фазилов.
Айтиш жоизки, “Панджшер” ҳозирча Фазилов ёки бошқа янги футболчиларини расман тақдим этгани йўқ. Жамоада яна тўрт нафар янги ўйинчи борлиги айтилмоқда, аммо афишада фақат исмлар кўрсатилган, ўйин трансляцияси ҳам бўлмаган. Transfermarkt базасида эса ҳали ўзгаришлар қайд этилмаган.