Палмер «Челси» сафида 100-учрашувини ўтказди
Коул 2023 йилнинг ёзидан бери "аристократлар" сафида ўйнамоқда.
ФОТО: Getty images
“Челси” вингери Коул Палмер юбилей учрашувда майдонга тушди.
Гап шундаки, Палмер Чемпионлар Лигаси доирасида "Бавария"га қарши ўйинда (1:3) асосий таркибда майдонга тушиб, "Челси" сафида барча мусобақалардаги 100-учрашувини ўтказди. У ушбу баҳсда "кўклар"нинг ягона голига муаллифлик қилди.
Коул 2023 йилги ёзги трансфер ойнасининг сўнгги кунида "Манчестер Сити"дан "Челси"га ўтганди.
Бу вақт давомида “аристократлар" сафида барча мусобақаларда 45 та гол ва 29 та голли узатмани амалга оширган.
Розикжон Султонмуродов
Журналист