locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Пахтакор» ёшлар жамоаси Қатарда йиғин ўтказади

Йиғин давомида бир неча назорат беллашувларида майдонга тушиш мўлжалланмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Пахтакор» ёшлар жамоаси Қатарда йиғин ўтказади
Фото: Пахтакор ПФК

"Пахтакор" U-21 жамоаси 27 январдан 6 февралга қадар "Эспайр" академияси билан ҳамкорлик доирасида Қатарда йиғин ўтказади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Йиғин давомида бир неча назорат беллашувларида майдонга тушиш мўлжалланмоқда.

Айни пайтда ёшларимиз янги мавсумга тайёргарлик машғулотларини бошлаб юборишган. Жорий мавсум жамоани Шуҳрат Бўриев бошқаради. Унга мураббийлар штабида Ойбек Усмонхўжаев, Павел Тьюлкин ва Анвар Рашидов ёрдам беради.

Назорат баҳсида якшанба куни ёшлар Қибрайда "Дўстлик" жамоасидан 4:2 ҳисобида устун келишди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг