«Пахтакор» Осиё клублар мусобақаларида 150-ўйинини ўтказади
Чемпионлар Лигасида 56 ғалаба, 29 дуранг ва 50 мағлубият кузатилган.
Фото: Пахтакор ПФК
«Пахтакор» жамоаси учун Жиддадаги баҳс Осиё клублар турнирларидаги 150-ўйинга айланади. Ҳозиргача "Шерлар" Чемпионлар Лигасида 135, Кубок эгалари кубогида 14 беллашувда майдонга тушган.
Чемпионлар Лигасида 56 ғалаба, 29 дуранг ва 50 мағлубият кузатилган. Голлар нисбати 181:184ни ташкил қилади. Кубок эгалари кубогида 6 ғалаба, 2 дуранг ҳам 6 мағлубият кузатилган. Умумий ҳисобда 149 баҳснинг 62тасида жамоамиз зафар қучган. 31 дуранг ва 56 мағлубият қайд этилган. Голлар фарқи 217:207дан иборат.