\"Пахтакор\" хориждаги биринчи йиғинни якунлади
Асосий таркибнинг олти нафар футболчиси терма жамоа йиғини ва жароҳат сабабли фақат кейинги ўқув машғулотларида қатнашади.
photo: Paxtakor FK
"Пахтакор" хориждаги биринчи йиғинни якунлади
Шерларнинг Анталиядаги икки ҳафталик машғулотлари якунланди. Ёшлар таркибидан кўплаб футболчилар тажриба ошириш мақсадида ушбу йиғинга жалб этилди. Асосий таркибнинг олти нафар футболчиси терма жамоа йиғини ва жароҳат сабабли фақат кейинги ўқув машғулотларида қатнашади.
Назорат баҳсларида биттадан ғалаба, дуранг ва мағлубият кузатилди. Анталиядаги иккинчи йиғин 4-17 февраль кунлари бўлиб ўтади. Унда 6 та назорат ўйини ўтказилиши режалаштирилган.
Иброҳим Жалолов
Редактор