locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Пахтакор” афсонаси Хадзипанагис: Ўзбекистоннинг жаҳон чемпионатига чиқиши — буюк ютуқ

Футбол
Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
“Пахтакор” афсонаси Хадзипанагис: Ўзбекистоннинг жаҳон чемпионатига чиқиши — буюк ютуқ
Расм: upl.uz

Афсонавий футболчи ва “Пахтакор” жамоасининг собиқ аъзоси Василис Хадзипанагис Ўзбекистон терма жамоасининг 2026 йилги жаҳон чемпионатига чиққани муносабати билан ўз муносабатини билдирди. У 1970-йилларда Тошкент клуби сафида тўп сурган.

Хадзипанагис бу ютуқни “улкан ютуқ” деб атади ва мамлакатни ҳамда футбол жамоатчилигини табриклади:

“Барча ватандошларимни ва Ўзбекистон аҳолисини жаҳон чемпионати йўлланмаси билан чин қалбимдан табриклайман — бу тарихдаги илк муваффақият! Бу ютуқда ҳиссаси бор барча футболчилар, мураббийлар, Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва садоқатли мухлисларни қутлайман! Жаҳон чемпионатида катта муваффақиятлар тилайман!” — деди Василис.

Қайд этиш жоиз, Василис Хадзипанагис миллати бўйича юнон бўлиб, унинг ота-онаси 1949 йилда сиёсий муҳожир сифатида Тошкентга кўчиб келган.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг