«Пахтакор» 6 нафар футболчи билан хайрлашди
Футболчиларнинг битими якунига етган.
Фото: Пахтакор ПФК
Олти нафар футболчи "Пахтакор"ни эркин агент сифатида тарк этди.
Клуб хабарида айтилишича, шартномаси якунлангани сабабли жамоамиз олти нафар футболчи билан хайрлашди. Никита Шевченко, Жонатан, Умар Адҳамзода, Диёр Холматов, Брайан Риаскос ва Бобур Абдухолиқов эркин агент сифатида "Пахтакор" билан хайрлашишди.
Шунингдек, Игорь Сергеев ҳам тарк этди. У Эроннинг “Персеполис” клуби билан шартнома имзолади. Фаолиятини Эронда давом эттиришга қарор қилди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист