«Пахтакор-2014» Озарбойжондаги халқаро турнирни ғалаба билан бошлади
Фото: Пахтакор ПФК
25-28 август кунлари Озарбойжоннинг Қуба шаҳрида 2014 йилда туғилган футболчилар ўртасида "Юлдуз Кубоги" мусобақаси бўлиб ўтмоқда.
Унда Маъруф Зокиржонов бошчилик қилаётган тарбияланувчиларимиз иштирок этишмоқда. Турнирда жами 12 қатнашмоқда. Гуруҳдаги биринчи ўйинда "Сабаҳ" устидан 1:0 ҳисобида устун келинди. Эртага футболчиларимиз "Нефтчи" (Озарбойжон) ва "Шахтёр" (Қозоғистон) жамоаларига қарши майдонга тушади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист