«Пахтакор-2014» Озарбойжондаги халқаро турнирда қатнашади
Фото: Пахтакор ПФК
25-28 август кунлари Озарбойжоннинг Қуба шаҳрида 2014 йилда туғилган футболчилар ўртасида "Юлдуз Кубоги" мусобақаси бўлиб ўтади.
Унда Маъруф Зокиржонов бошчилик қилаётган тарбияланувчиларимиз иштирок этишади. Турнирда жами 12 қатнашиши кўзда тутилган.
"Бунёдкор", мезбонларнинг "Юлдуз", "Қорабоғ", "Қуба" жамоалари, Туркиянинг "Трабзонспор" ва "Башакшеҳир", Грузиянинг "Динамо Тбилиси", Қувайтнинг "Гранд", Қатарнинг "Эспайр", Қирғиз Республикасининг "Бишкек", Қозоғистоннинг "Шахтёр" жамоалари ҳам "Юлдуз Кубоги"да ўйнайди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист