Қозоғистонлик мухлислар Тимур Кападзени “Актобе”да кўришни истамоқда
Ўзбекистон терма жамоасида ўзгариш бўлса, “Актобе” мухлислари собиқ футболчининг қайтишига умид қилмоқда
Расм: gettyimages.com
Қозоғистон футбол ишқибозлари Тимур Кападзени “Актобе” бош мураббийи сифатида кўришни хоҳламоқда.
Агар Ўзбекистон терма жамоаси мураббийлар штабида ўзгариш юз берса, қозоғистонлик мухлислар Кападзени айнан “Актобе”да кўришни кутмоқда. У мазкур жамоа сафида уч йил тўп сурган, мамлакат чемпиони ва Суперкубок соҳиби бўлган.
Айни пайтда “Актобе”ни вақтинча бошқариб келаётган мутахассис — беларуслик Вячеслав Левчук. У ўтган йил кузда Қирғизистоннинг “Мурас Юнайтед” жамоасини бошқарган эди.

Бакрадзе Иман
Редактор