locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Қозоғистон Президенти Ўзбекистонни футболдаги тарихий муваффақият билан табриклади

Токаев: Бу нафақат Ўзбекистон, балки бутун минтақамиз учун улкан ютуқ
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Қозоғистон Президенти Ўзбекистонни футболдаги тарихий муваффақият билан табриклади
Расм: gettyimages.com

Қозоғистон Республика Президенти Қасим-Жомарт Токаев расмий тадбир чоғида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни 2026 йилда АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига чиқиш билан чин қалбдан табриклади.

Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлашидан олдин Токаев сўз олиб, бу ютуқни нафақат ўзбекистонликлар, балки бутун Марказий Осиё учун муҳим ва тарихий воқелик сифатида таърифлади.

“Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевга сўз берганимдан олдин, уни миллий терма жамоанинг футбол бўйича 2026 йилги жаҳон чемпионатига чиқиши билан самимий табрикламоқчиман. Бу — спорт соҳасида улкан, тарихий ютуқ”, — деди Қасим-Жомарт Токаев.

Қозоғистон раҳбарининг бу табриги спорт орқали давлатлар ўртасидаги ҳамжиҳатлик ва дўстлик мустаҳкамланаётганини яна бир бор кўрсатди. Ўзбекистон терма жамоасининг жаҳон чемпионатига чиқиши мамлакатда футбол инфратузилмаси ва спорт салоҳиятининг изчил ривожланаётганидан далолат беради.

2026 йилги жаҳон чемпионати илк бор уч давлат — АҚШ, Канада ва Мексика мезбонлигида ўтади ҳамда иштирокчи жамоалар сони 32 та ўрнидан 48 тага кўпайтирилади. Бу эса аввал кўп ҳолларда финал босқичига чиқмаган мамлакатлар учун ҳам янги имкониятларни яратади.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг