Отабек Жўрақозиев фаолиятини Суғдиянада давом эттиради
Янги мавсум арафасида юксак марраларни кўзлаётган “Суғдияна” таркибни кучайтиришда давом эттирмоқда.
photo: So'g'diyona fk
Янги мавсум арафасида юксак марраларни кўзлаётган “Суғдияна” таркибни кучайтиришда давом эттирмоқда.
Бугун клубимиз ҳужумчи Отабек Жўрақозиев билан шартнома имзолаганини расман эълон қилади. Томонлар ўртасидаги келишув 2026 йил якунига қадар амал қилади.
Фаолияти давомида Отабек “Пахтакор”, “Олимпик” ва “Андижон” клублари шарафини ҳимоя қилган. Тажрибали ҳужумчи, шунингдек, Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси сифатида ҳам майдонга тушиб келмоқда.
Отабек Жўрақозиевга “Суғдияна” сафида барқарор ўйинлар, ёрқин лаҳзалар ва йирик ғалабалар тилаб қоламиз.
Хуш келибсиз, Отабек!", – деб ёзилади клуб расмий саҳифасида.
Иброҳим Жалолов
Редактор