Отабек Нарзуллаев бошчилигидаги \"Машъал\" жамоамиз Термизда “Сурхон”га қарши баҳс олдидан расмий ўйинолди машғулотини ўтказди
“Сурхон” — “Машъал” учрашуви 18 сентябрь куни соат 18:30 да старт олади.
PHOTO: Mash'al FK
Машъал жамоаси Термизда сўнги машғулотини ўтказди
Бугун Отабек Нарзуллаев бошчилигидаги "Машъал" жамоамиз Термизда “Сурхон”га қарши баҳс олдидан расмий ўйинолди машғулотини ўтказди. Жамоа аъзолари учрашув олдидан ижобий кайфиятда тайёргарлик кўришди.
Шунингдек, ҳимоячи Муҳаммадали Алиқулов жароҳати сабабли ушбу беллашувда жамоага ёрдам бера олмайди.
Эслатиб ўтамиз, “Сурхон” — “Машъал” учрашуви 18 сентябрь куни соат 18:30 да старт олади.
Иброҳим Жалолов
Редактор