Отабек Кабулов – «Гулистон» футболчиси
Футболчи ўтган мавсумни «Локомотив Фарм»да ўтказганди.
Фото: Гулистон ПФК
Янги йилда янги мақсадларни кўзлаётган «Гулистон» жамоаси таркибини кучайтиришда давом этмоқда.
«Гулистон» ПФК 2026 йилги мавсум олдидан Отабек Кабулов билан шартнома имзоланганини маълум қилади.
Футболчи ўтган мавсумни «Локомотив Фарм»да ўтказганди.
Отабек Кабуловнинг футболчилик фаолияти:
Туғилган санаси: 25.05.2006
Амплуаси: Ҳимоячи.
Ўйнаган жамоалари: «Пахтакор-2» (2023), «Локомотив U-19» (2024), «Локомотив-Фарм» (2025).
Розикжон Султонмуродов
Журналист