Остон Ўрунов устозига автомобиль совға қилди
ФОТО: www.tasnimnews.com
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Эроннинг “Персеполис” клуби ҳужумчиси Остон Ўрунов ўсмирлик пайтидаги мураббийи Темур Олимхўжаевга автомобиль совға қилди.
Куни кеча ўзининг 70 ёшини қаршилаган мураббий ўз шогирдидан “Кобалт” русумли автомашина калитини қабул қилиб олди.
Маълумот учун, Ўрунов фаолияти давомида “Пахтакор”, “Навбаҳор”, “Локомотив” ва Москванинг “Спартак” клублари шарафини ҳимоя қилган. 2019-йилнинг 2-июнида эса Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида дебют қилган.

Насрулло Каримов
Журналист