Осиё кубоги U-23. Финал босқичида қатнашадиган барча 16 жамоа маълум бўлди
Ўзбекистон гуруҳда 2-ўрин билан турнирга йўлланма олди.
Фото: ЎФА
Келаси йили Саудия Арабистонида бўлиб ўтадиган U-23 Осиё кубогининг финал босқичига йўл олган барча 16 жамоа номи маълум.
Мусобақанинг қуръа ташлаш маросими 2 октябрь куни Куала-Лумпурда бўлиб ўтади.
Ушбу мусобақада Ливан ва Қирғиз Республикаси учун дебют бўлади.
Барча иштирокчилар:
Саудия Арабистони (мезбон)
Иордания (А гуруҳ ғолиби)
Япония (Б гуруҳ ғолиби)
Ветнам (С гуруҳ ғолиби)
Австралия (Д гуруҳ ғолиби)
Қирғизистон (Е гуруҳ ғолиби)
Таиланд (F гуруҳ ғолиби)
Ироқ (G гуруҳ ғолиби)
Қатар (H гуруҳ ғолиби)
Эрон (I гуруҳ ғолиби)
Жанубий Корея (J гуруҳ ғолиби)
Сурия (K гуруҳ ғолиби)
Хитой (энг яхши 2-ўрин эгаларидан)
Ўзбекистон (энг яхши 2-ўрин эгаларидан)
Ливан (энг яхши 2-ўрин эгаларидан)
БАА (энг яхши 2-ўрин эгаларидан)
Розикжон Султонмуродов
Журналист