Осиё чемпионати. Биринчи турда Корея Республикаси терма жамоаси билан дуранг қайд этилди
Япониянинг Осака шаҳрида 5х5 кўзи ожизлар футболи бўйича Осиё чемпионати мусобақасининг 1-дивизион беллашувлари старт олди.
Photo: Para Olimpiyada
Бугундан Япониянинг Осака шаҳрида 5х5 кўзи ожизлар футболи бўйича Осиё чемпионати мусобақасининг 1-дивизион беллашувлари старт олди.
Хабар берганимиздек, нуфузли турнирда жами 8 та терма жамоа икки гуруҳга бўлинган ҳолда баҳс олиб боради.
"B" гуруҳидан жой олган Ўзбекистон миллий терма жамоаси бугун мусобақанинг дастлабки тури доирасида Корея Республикасига қарши майдонга чиқди. Баҳс 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди.
Иброҳим Жалолов
Редактор