Қосимов ёки Абрамов? ПФЛ мартнинг энг яхши мураббийига номзодларни эълон қилди
PHOTO: Telegram
Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси томонидан суперлиганинг март ойидаги энг яхши мураббийи бўлишга номзод мутахассислар рўйхати эълон қилинди.
Ушбу рўйхатдан “ОКМК”, “Бунёдкор”, “Динамо”, “Бухоро” ва “Хоразм” жамоаларини бошқарувчи мураббийлар ўрин олишган.
Миржалол Қосимов — 3 ўйин, 3 ғалаба, тўплар фарқи 7:2
Илёс Зейтуллаев — 3 ўйин, 2 ғалаба, 1 дуранг, тўплар фарқи 7:3
Вадим Абрамов — 3 ўйин, 2 ғалаба, 1 дуранг, тўплар фарқи 2:0
Улуғбек Бақоев — 3 ўйин, 2 ғалаба, 1 мағлубият, тўплар фарқи 7:3
Ҳаким Фузайлов — 3 ўйин, 2 ғалаба, 1 мағлубият, тўплар фарқи 5:4

Сизнингча юқоридаги мутахассисларнинг қайси бири ойнинг энг яхшиси бўлишига муносиб?
Иброҳим Жалолов
Редактор