Қорақалпоғистонлик ҳакамлар ўқув-машғулот йиғини ўтказмоқда
Йиғин давомида ҳакамларнинг жисмоний тайёргарлиги, функционал ҳолати ҳамда ўйин жараёнида тўғри қарор қабул қилиш қобилияти махсус тестлар орқали синовдан ўтказилмоқда.
photo: UzFHM
Қорақалпоғистон футбол ассоциациясига қарашли ҳакамлар янги мавсум олдидан "Олимпия" стадионида ўқув-машғулот йиғинида иштирок этмоқда.
Йиғин давомида ҳакамларнинг жисмоний тайёргарлиги, функционал ҳолати ҳамда ўйин жараёнида тўғри қарор қабул қилиш қобилияти махсус тестлар орқали синовдан ўтказилмоқда.
Мазкур машғулотлар ҳакамларни мусобақаларга пухта тайёрлаш, ўйин темпига мос ҳаракатланиш ва майдонда юқори савияда фаолият юритишларини таъминлашга қаратилган.
Иброҳим Жалолов
Редактор