locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Opta суперкомпьютери чорак финал олдидан Африка Миллатлар Кубоги ғолибини башорат қилди

Турнирнинг амалдаги чемпиони Кот-д'Ивуар терма жамоаси ҳисобланади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Opta суперкомпьютери Африка Миллатлар Кубоги 1/4 финал босқичи олдидан жамоаларнинг турнирда ғалаба қозониш эҳтимолларини аниқлади. Бу ҳақда Opta Analyst хабар берди.

Африка Миллатлар Кубоги — 2025 ғолиблиги учун энг юқори эҳтимоллар:

  • Марокаш — 23,3%
  • Сенегал — 16,6%
  • Жазоир — 13,9%
  • Нигерия — 12%
  • Миср — 11,8%

Африка Миллатлар Кубоги 1/4 финал учрашувлари тақвими:

  • 9 январ, 21:00 — Мали — Сенегал
  • 9 январ, 00:00 — Камерун — Марокаш
  • 10 январ, 21:00 — Жазоир — Нигерия
  • 10 январ, 00:00 — Миср — Кот-д’Ивуар

2025 йилги Африка Миллатлар Кубоги Марокашда бўлиб ўтмоқда. Мусобақада олти гуруҳга бўлинган 24 та миллий терма жамоа иштирок этмоқда. Турнир 18 январгача давом этади.

Амалдаги Африка Миллатлар Кубоги ғолиби — Кот-д’Ивуар терма жамоаси бўлиб, улар 2023 йилги турнир финалида Нигерияни 2:1 ҳисобида мағлуб этган.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг