«Қўқон-1912» Жавоҳир Сидиқов билан 2 йиллик шартнома имзолади
Янги мавсум олдидан ўз олдига катта мақсадларни қўйган "Қўқон-1912" жамоаси навбатдаги ажойиб харидни амалга оширди. Қўқон футбол мухлисларининг ёқимтойи, мухлислар томонидан "қўқонлик Месси" деб ном олган Жавоҳир Сидиқов билан икки йиллик шартнома имзоланди.
Жавоҳир сўнгги уч мавсумини "Насаф" сафида ўтказди ва қаршиликлар сафида Ўзбекистон чемпиони ва кубогида зафар қучган.
Жавоҳир "Қўқон-1912" жамоаси сафида 99 та учрашувда майдонга тушган. Унинг ҳисобида 15 та гол ва 4 та ассист бор.
Жавоҳир Сидиқов
Туғилган санаси: 08.12.1996
Амплуаси: Марказий ярим ҳимоячи
Фаолият олиб борган жамоалари: "Қўқон-1912", "Насаф", "Пахтакор", "Локомотив".
Шунингдек, ярим ҳимоячи Ўзбекистон МТЖ сафида 16 та учрашувда майдонга тушган.
Эришган ютуқлари:
Ўзбекистон чемпиони (4 марта)
Ўзбекистон кубоги соҳиби (2 марта)
Ўзбекистон суперкубоги соҳиби (3 марта)
U-23 Осиё кубоги