locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Қўқон-1912» Туркияга йўл олди

Туркиядаги йиғинда жамоамиз сафида бир қатор футболчилар ҳам келиб, қўшилиши кутилмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Қўқон-1912» Туркияга йўл олди
Фото: Қўқон-1912 ПФК

Янги мавсумга жиддий тайёргарлик кўришни мақсад қилган "Қўқон-1912" жамоаси навбатдаги ўқув-йиғин машғулотларини ўтказиш учун Туркиянинг Анталия шаҳрига йўл олди. 24-январдан 14-февралга қадар давом этадиган йиғинда жамоамиз бир қатор ўртоқлик учрашувларида майдонга тушади. Машғулот жараёнида футболчиларнинг жисмоний, техник ва тактик тайёргарлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилади.

Жамоамизнинг асосий таркибидан ташқари ўтган мавсум ўринбосарлар сафида яхши ҳаракат қилган бир қатор футболчилар ҳам Туркиядаги йиғинда иштирок этади.

Шунингдек, Туркиядаги йиғинда жамоамиз сафида бир қатор футболчилар ҳам келиб, қўшилиши кутилмоқда.

"Қўқон-1912" жамоасининг Анталия йиғинига йўл олган тўлиқ таркиб рўйхати қуйидагича:

Спорт директори: Мухсинжон Низомиддинов
Бош мураббий: Андрей Шипилов
Ёрдамчи мураббий: Февзи Давлетов
Жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий: Анатолий Курлаев
Фитнес бўйича мураббий: Расулжон Саидалиев
Дарвозабонлар мураббийи: Хуршид Хўжаев
Иш юритувчи: Маъруфжон Мўминов
Маъмур: Маъмур Мансуров
Шифокор: Бобур Абдазов
Уқаловчилар: Нажмиддинов Бегмурод, Солиев Артур
Матбуот котиби: Ниғмонхўжа Нозимов

Футболчилар: Азизхон Исақов, Рустам Нартаджиев, Аслидиин Тоштемиров, Зафар Ҳакимов, Жасурбек Ёқубов, Шаҳзод Акрамов, Алишер Салимов, Иқболжон Маликжонов, Мўҳриддин Пазлидинов, Муҳаммаданас Ҳасанов, Иброҳимжон Мухторов, Аюбхон Мухторов, Ҳаётжон Маматов, Андро Гиоргадзе, Шота Гвазава, Тома Табатадзе, ҒуломҲайдар Ғуламов, Шоҳрух Ғадоев, Егор Кондратюк, Жавоҳир Сидиқов, Абдурашид Валиeв, Ҳасанжон Рўзматов, Муҳаммадюсуф Тўйчиев, Саидисломбек Пахлавонов, Жасурбек Маҳмуджонов, Ҳамзахон Хўжаев.

ПС. Жавоҳир Ҳусанов Миллий терма жамоа йиғинида иштирок этаётганлиги сабабли жамоамиз ихтиёрига кейинроқ қўшилади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг